Асосий мазмунга ўтиш
Инсайдер Моуриньо "Реал"га қандай янгиликлар киритганини очиқлади

Инсайдер Моуриньо "Реал"га қандай янгиликлар киритганини очиқлади

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа машғулотларига ёндашувини ўзгартирди. Энди машғулотлар аввалгидек узоқ давом этмайди, уларнинг умумий вақти энг кўпи билан бир соату 15 дақиқани ташкил этмоқда. 

Бу ҳақда Madrid Zone нашри футбол оламидаги инсайдер Марио Кортеханага таяниб хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, машғулотлар қисқарганига қарамай, жуда шиддатли ўтмоқда. Асосий эътибор тўп билан ишлашга, техник ва тактик элементларни такомиллаштиришга қаратилган. 

Шу билан бирга, футболчилар учун ички тартиб ҳам кучайтирилган: ҳозирда ўйинчилар машғулот бошланишидан бир-икки соат олдин базага етиб келишлари шарт ва жамоавий нонуштада иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, якшанба, 25 октябрь куни «Реал» Испания чемпионати доирасида «Барселона»га қарши майдонга тушади. Ла Лига жадвалида мадридликлар ҳозирча пешқадам каталонияликлардан олти очкога орқада бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ