"Интер" "Арсенал" ҳимоячисини кўзлаб қўйди

TIGGO 2 PRO

Италиянинг "Интер" клуби Лондоннинг "Арсенал" ҳимоячиси Зинченкони сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. 

Филиппо Инзаги бошчилигидаги клуб қишки трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Клуб мутасаддилари биринчи навбатда Ди Маркога ўринбосар топишни мақсад қилиб қўйган. 

"Тhe Sun" нашрининг маълумотига кўра, "нераззурилар" учун "тўпчилар"нинг чап қанот ҳимоячиси Александр энг яхши вариант сифатида кўрилмоқда. Агарда украйиналик футболчи лондонликлар билан шартномасини узайтирмаса, италияликлар таклиф билан чиқишга тайёр. 

Маълумот ўрнида, 28 ёшли қанот ҳимоячисининг "канонирлар" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 30 миллион евро деб баҳоланмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!