"Интер" драматик баҳсда "Ювентус"ни мағлуб этди

А Сериянинг 25-турида "Интер" ўз майдонида "Ювентус"ни 3:2 ҳисобида енгди.

17-дақиқада туринликлар ҳимоячиси Андреа Камбьязо автогол муаллифига айланди. 26-дақиқада эса у рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.

32 ва 42-дақиқалар оралиғида "Ювентус" ҳимоячиси Пьер Калулу икки сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Иккинчи огоҳлантириш Алессандро Бастони билан боғлиқ эпизодда симуляция учун берилди.

76-дақиқада "Интер" ҳужумчиси Франческо Эспозито миланликларни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада ярим ҳимоячи Мануэль Локателли ҳисобни тенглаштирди — ассист Уэстон Маккенни ҳисобида иккинчи бўлди.

90-дақиқада эса мезбонлар ярим ҳимоячиси Петр Зелиньски ғалаба голини киритди.

Бу натижадан сўнг "Интер" 61 очко жамғариб, жадвалда иккинчи ўринда бораётган "Милан"дан 8 очкога илгарилаб кетди. "Ювентус" эса ҳозирча 4-поғонада қолмоқда.

  • Италия - Серия А
  • Жорий мавсум
2930.png

Интер

  • Andrea Cambiaso 17'
  • Pio Esposito 76'
  • Piotr Zieliński 90'
Тугаган
3 : 2

00:45

625.png

Ювентус

  • Andrea Cambiaso 26'
  • Manuel Locatelli 83'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!