
"Интер" ҳимоячи билан шартномани узайтирди
"Интер" нидерландиялик ҳимоячи Дензел Думфрис билан шартномани узайтирди.
28 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси билан 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган келишув имзоланди.
Маълумот учун, Думфрис 2021 йилдан бери "Интер" сафида тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсумда футболчи А Сериянинг 10 та ўйинида иштирок этди ва 2 та гол урди.
Фикрлар