“Интер” ҳимоячиси ПСЖга ўтишга рози бўлди

“Интер” футболчиси Милан Шкриньяр ПСЖга ўтишга яқин турибди. У клуби билан янги шартнома борасида келиша олмади. Словакиялик мавсум якунлангач Милан жамоаси билан хайрлашиб, Парижга йўл олади. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Шкриньяр ПСЖ билан шахсий шартлар бўйича оғзаки келишиб олган. У эркин агент сифатида Франция клубига бориб қўшилишга тайёр.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи ушбу мавсум барча чемпионатларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли пас берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!