"Интер" "Манчестер Сити" харидор бўлаётган футболчисининг нархини эълон қилди
"Интер" клуби ҳимоячиси Милан Шкриньяр фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 25 ёшли словакиялик футболчига “Манчестер Сити” жиддий харидор бўлмоқда. "Нерадзуррилар" эса “шаҳарликлар”га ушбу футболчи 80 миллион евродан камига сотилмаслигини маълум қилган.
Миланга "Барселона" ва "Реал"дан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Шкриньяр жорий мавсум “Интер” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилишга эришди.
Фикрлар