“Интер Майами” эгаси Мессининг маошини ошкор қилди
“Интер Майами” клуби эгаси Хорхе Мас жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди ва клуб учун ҳомийлик шартномалари нега жуда зарурлигини тушунтирди.
- Менга жаҳон даражасидаги ҳомийлар керак бўлишининг асосий сабаби – футболчилар қиммат туради. Мен Лионель Мессига йилига 60–70 миллион евро тўлайман.
Барча бонусларни қўшиб ҳисоблаганда шунча сумма келиб чиқади. Аммо у бу харажатларга арзийди, - деди Хорхе Мас.
Аргентина юлдузи ҳозирда дунёда энг катта маош оладиган иккинчи футболчи ҳисобланади. Месси бу борада фақат “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдудан орқада қоляпти холос.
Месси 2023 йилда “Интер Майами”га ўтган ва шундан бери Флорида клуби сафида 90 та ўйинда иштирок этиб, 79 та гол урган.
Фикрлар