"Интер Майами" Месси билан музокара олиб бормоқда

TIGGO 2 PRO

"Интер Майами" сафида  тўп тепаётган  юлдуз - Лионель Месси яна бир мавсум океан ортида қолиши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг "Маrcа" нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, МЛС клуби аргентиналик футболчи билан тузган амалдаги шартномани 2026 йилнинг  охиригача узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Аввалроқ, Мессини Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Маълумот учун, Мессининг АҚШ жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг якунига қадар амал қилади. Айни дамда Trasfermarkt портали 38 ёшли  футболчини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!