"Интер" Моратанинг вакиллари билан музокара ўтказди
Миланнинг “Интер” клуби “Атлетико” ҳужумчиси Альваро Мората билан учрашди.
30 ёшли футболчига А Сериянинг кўплаб клублари қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Журналист Алфредо Педулланинг маълум қилишича, якшанба оқшомида Мората атрофидагилар "Интер" вакиллари билан музокара ўтказган. Испаниялик ҳужумчи "нерадзуррилар" учун муқобил вариант бўлиб бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" билан учрашувдан бироз олдин Мората "Ювентус" билан гаплашган эди. Шунингдек, Жозе Моуриньо “матрасчилар" форвардини “Рома”да кўришни чиндан ҳам хоҳлаяпти.
Фикрлар