“Интер” ўз етакчиси учун ПСЖдан 80 миллион евро талаб қилди
“Интер” раҳбарияти ҳимоячи Милан Шкриньярни ПСЖга қанчага сотмоқчи эканлиги маълум. Бу ҳақда журналист Альфредо Педулла твиттердаги саҳифаси орқали хабар берди.
Таъкидланишича, агар парижликлар футболчини сотиб олмоқчи бўлишса, “нерадзуррилар”га 80 миллион евро тўлаши керак. Шунингдек, бу суммадан ташқари турли бонуслар ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖнинг 50 миллион еврони ташкил этган дастлабки таклифи Милан клуби томонидан рад этилганди. Шкриньярнинг ўзи "Интер"да қолишни хоҳлаётган бўлса-да, француз клубининг таклифини тинглашга қарши эмас. Ҳимоячи "нерадзуррилар"нинг ҳозирги молиявий аҳволини яхши тушунади.
Футболчининг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. У ўтган мавсум "Интер" сафида 48 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голни ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар