"Интер" сафардаги 3 та учрашувни мухлисларсиз ўтказадиган бўлди
"Интер" мухлислари жамоанинг кейинги 3 та сафардаги ўйинларига чипта сотиб ололмайдилар. Бу ҳақда "Lа Gazzetta dello Sport" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, клуб мухлислари "Кремонезе" дарвозабони Эмиль Аудерога нарса улоқтиргани сабабли жазоланди. 23 мартгача амал қиладиган бу тақиқ "Сассуоло", "Лечче" ва "Фиорентина"га қарши беллашувларга тааллуқли, бироқ 8 март куни "Сан Сиро"да бўлиб ўтадиган "Милан"га қарши учрашувга амал қилмайди. Гарчи "Интер" меҳмон жамоа ҳисобланса-да.
Маълумот учун, Кристиан Киву шогирдлари айни дамда А Серияда 23 та учрашувда 55 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар