"Интер" Санчо трансфери учун курашга қўшилди

CHERY AUTO

"TEAMtalk" тарқатган маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жейдон Санчо фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.

Tecno

Манбаларнинг айтишича, 25 ёшли англиялик футболчи ҳозирда жамоанинг асосий таркибидан алоҳида тарзда машғулот ўтказмоқда ва "Олд Траффорд"ни тарк этишни жуда хоҳламоқда.

Аввалроқ унинг номзоди "Рома" билан ҳам боғланган эди, аммо Санчо Римга йўл олишга қизиқиш билдирмаган.

Маълумот учун, англиялик футболчи 2021 йилдан бери МЮ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Transfermarkt порталида унинг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!