"Интер" сардори "Барселона"га ўтадими?

CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи.

Tecno

Аргентиналик форвард мавсум сўнгида миланликларни тарк этиши мумкин. Миш-мишларга кўра футболчи бошқа жамоада ўзини синаб кўришни истаяпти. "El Nacional" берган хабарларга кўра, Мартинес "Барселона"да Левандовскининг ўрнини эгаллашни хоҳламоқда. Футболчининг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг яримигача мўлжалланган. У 2018 йилдан буён "нерадзуррилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 

Маълумот учун, 28 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда умумий 19 та учрашувда майдонга тушиб, 11 гол ва 2 та голли узатмани ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!