"Интер" Шкриньярни "Ман Сити"га сотмади

"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр ушбу мавсум клубни тарк этмайди.

"Манчестер Сити" ва жамоа бош мураббийи Гвардиола қизиқиш билдиришига қарамастан, "Интер" ва Антонио Конте 24 ёшли футболчини сотишни иложи йўқ деб ҳисоблашмоқда.

"Нерадзуррилар" словакиялик футболчини А Серия ва Чемпионлар Лигасида жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деган фикрда.

Эслатиб ўтамиз, Шкриньяр А Сериянинг жорий мавсумида 2 та баҳсни ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!