"Интер" туркиялик футболчиси билан янги шартнома имзолашга уриниб кўради

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тез орада бошламоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Чалханоглу ва "нерадзуррилар" ўртасидаги амалдаги келишув келаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Туркиялик футболчи "Жузеппе Меаца"га 2021 йилнинг ёзида "Милан" клубидан текинга келиб қўшилганди. Футболчи шундан сўнг жамоа билан Италия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, февралда 29 ёшга тўладиган футболчи жорий мавсум А Серияда 2 та гол ва 4 та голли узатмага амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!