"Интер" ва "Манчестер Сити" ўзаро футболчи алмаштириши мумкин

"Интер" ва "Манчестер Сити" клублари ўзаро футболчи алмаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, гап ҳимоячи Милан Шкриньяр ва ҳужумчи Серхио Агуэро ҳақида кетмоқда. Словакиядик футболчининг айни дамдаги трансфер нархи 48 миллион евро, аргентиналикники эса 52 миллион еврога баҳоланмоқда.

25 ёшли Шкриньяр жорий мавсум “Интер” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

32 ёшли Агуэро эса 32 та ўйинда иштирок этиб, 23 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!