Ads

Миланнинг “Интер” клуби раҳбарияти жамоа таркибини кескин кучайтириш чораларини кўрмоқда. Sport Mediaset нашрининг хабар беришича, “нерадзуррилар”га ПСЖнинг аргентиналик футболчиси Хавьер Пасторе керак. 
Таъкидлаш лозимки, 28 ёшли футболчининг хизматларига “Интер”нинг янги бош мураббийи Лучано Спаллеттининг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар бунинг учун Жоау Мирандани Париж клубига сотишга тайёр. 
Маълумот учун, Пасторе ўтган мавсум жами 23та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.
Ўз навбатида Жоау Миранда якунланган мавсум А Сериянинг 33та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. 24 ёшли футболчининг “Интер” билан амалдаги келишуви эса 2021 йилгача амал қилади.
 

Минбар

Барча блоглар