"Интер" ёзда еткачиси билан хайрлашмоқчи
"Интер" клуби дарвозабони Янн Зоммер ёзда жамоани тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скиранинг хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, швейсариялик посбонинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. "Нерадзуррилар" раҳбарияти ҳам Зоммер билан хайрлашишга тайёр ва унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмаяпти. Милан клуби 37 ёшли посбонинг ўрнига "Тоттенхэм" дарвозабони Викарио вариантини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Янн "Интер" сафида 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида посбон 125 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 62 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Фикрлар