“Интер”га 67 та жамоа ўз майдонида таслим бўлди
А Сериянинг 20-турида “Интер” сафар учрашувида “Монца”ни 5:1 ҳисобида таслим қилиб қайтди.
Таниқли журналист Жузеппе Пасторе келтирган фактга биноан бу беллашув миланликларни А Серияга тарихига олиб кирди.
“Интер” Италия чемпионатининг юқори дивизионида қатнашган барча, яъни 67 та жамоани сафар учрашувида мағлуб этган ягона жамоага айланди.
“Интер” клуби 1908 йилнинг 9 март куни ташкил этилган ва 115 йиллик тарихга эга. Миланликлар жами 19 маротаба А Серия ғолиби бўлган. Шунингдек, мамлакат кубогига тўққиз марта эгалик қилган.
Фикрлар