"Интер"га Магуайр таклиф қилинди
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Xарри Магуайр фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, футболчининг вакиллари "Интер" билан эҳтимолий трансфер юзасидан алоқа ўрнатган.
Шу билан бирга, миланликларнинг ҳимоя чизиғини кучайтириш борасидаги асосий мақсади "Удинезе" футболчиси Умар Соле бўлиб турибди.
Магуайр ўтган мавсум 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та ассист қайд этган. Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель эса уни Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритмаган.

Фикрлар