“Интернасьонал” ўз тарихида биринчи марта қуйи дивизионга тушиб кетди

Кеча Бразилия А Сериясининг бу мавсумдаги сўнгги 38-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мамлакат тарихидаги энг кучли жамоалардан бири мусобақа якунларига кўра, А Серияни тарк этди. Аниқроғи, "Интернасьональ" сафарда "Флуминенсе" меҳмони бўлди ва ғалаба қозона олмади. Натижада 43 очко жамғарган "Интернасьональ" мусобақа жадвалида 17-поғонада қолиб кетди.

Маълумот учун, Бразилия А Сериясида жами 20та жамоа иштирок этади ва регламентга кўра, сўнгги 4та ўринни (20,19,18,17) эгаллаган жамоалар қуйи дивизионга йўл олади.

"Флуминенсе" – "Интернасьональ" – 1:1 (0:0)

Голлар: Дуглас 72’ – 1:0, Густаво 88’ – 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!