"Интер"нинг А Сериядаги мағлубиятсиз серияси 23 та ўйинга етди!

А Сериянинг 29-туридан ўрин олган "Интер" - "Наполи" баҳси бўлиб ўтди ва унда томонлар дурангга имзо чекди. Қизиғи, миланликларнинг мазкур беллашувдан сўнг А Сериядаги 10 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берилди. 

Қолаверса, Симоне Индзаги шогирдлари 23 баҳсдан бери Италия чемпионатида мағлуб бўлмай келмоқда. Клуб охирги бор ўтган йилнинг сентябрь ойида "Сассуоло"га имкониятни бой бериб қўйганди. 

Шундан сўнг ўтказилган 23 ўйинда 19 ғалаба ва 4 дуранг натижа қайд этилган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!