Инзаги: Учрашувнинг сўнгги 25 дақиқасида нима бўлганини ҳамма кўрди
Симоне Индзаги Чемпионлар лигаси финалида "Интер"нинг "Ман Сити"га қарши ўйинидан мамнун.
Истанбулда Чемпионлар лигаси финалида “Интер” “Манчестер Сити”га имкониятни бой берди (0:1).
- Биз ажойиб ўйин ўтказдик ва бундан фахрланишимиз керак. Ҳа, биз бундан ҳам кўпроғига лойиқ эдик.
- Ўйинчиларимни бирин-кетин бағрига босдим – улар ҳам бизнинг мухлисларимиз каби ғамгин эди ва барчамиз бошқача натижага лойиқ эдик. Умид қиламанки, мухлислар жамоанинг бугунги кечадаги ўйинини кўриб хурсанд бўлишди.
- Учрашувнинг сўнгги 25 дақиқасида нима бўлганини ҳамма кўрди. Тўп дарвозага киришни истамагандек туюлди. Афсуски, ушбу ҳолат Чемпионлар лигаси финалида содир бўлади. Тўсин, тўпни дарвоза чизиғидан олиб ташлаш, ўз жамоадошига қарата зарба бериш - ҳаммаси бор эди.
- “Манчестер Сити”га қарши бор кучимиз билан ўйнадик ва буни жуда яхши бажардик. Бундай муносабат, ўйинни ташкил этиш ва қатъият билан келажакда яна бу ерга қайтамиз, деб ўйлайман.
Фикрлар