Ишончни оқламадинг, кетасан!
Англия Премьер-лигасидаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Ноттингем Форест” клуби раҳбарияти бразилиялик ҳужумчиси Игор Жезусни жорий мавсум якунланиши билан сотиб юборишга қарор қилди.
Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбанинг қайд этишича, “ўрмончилар” 25 ёшли форвард бўйича ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Ҳужумчи Европа лигасида яхши ўйин кўрсатганига қарамай, Англия Премьер-лигасида самарадорлиги бўйича кутилган даражада таассурот қолдирмаяпти.
Экспертларнинг хулосасига кўра, Жезусга Европа бошқа чемпионатлари кўпроқ мос келади, чунки Премьер-лиганинг юқори суръати жуда яхши жисмоний тайёргарликни талаб қилади.
2025 йилнинг ёзида “Ноттингем Форест” Игор Жезусни Бразилиянинг “Ботафого” клубидан катта умидлар билан 19 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Жамоа таркибига келиб қўшилганидан бери, маҳоратли ҳужумчи 37 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урган ва 3 та голли узатма берган. Шунга қарамай, бу кўрсаткичлар клуб раҳбариятини қониқтиргани йўқ.
Фикрлар