Ишсиз қолиб кетган жаҳон чемпиони киберспортга ўтиб кетди

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Адиль Рами Twitch платформасида ўз аккаунтини очди.

Бир муддат олдин "Сочи" клуби билан шартномаси муддатидан аввал бекор қилинган футболчи 7 июнь куни киберспортдаги илк учрашувини ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, фаолияти давомида "Милан", "Валенсия" ва "Севилья" сингари клубларда тўп сурган 34 ёшли футболчи Франция чемпиони, Европа лигаси ғолиби ва жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!