Ислом Исмоилов: "Хитойга қарши осон ўйин бўлмаслиги аниқ"

  • 4 апрель, 21:47
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Саудия Арабистонида U17 Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон U17 терма жамоамиз илк турда Таиландни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди. Иккинчи турда вакилларимиз Хитой U17 термасига қарши майдонга тушади. Учрашувдан олдин терма жамоамиз бош мураббийи Ислом Исмоилов Хитойга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Олдимизда вақт кам бўлгани сабабли, тезкорлик билан кечаги учрашувни таҳлил қилдик. Бугундан Хитойга қарши баҳс учун тайёргарликни бошладик. Хитой ёшлар футболи ҳам Осиёда ўз ўрнига эга. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Тайёргарликни шунга яраша олиб боряпмиз. Таиланд билан учрашувдаги хатолардан келиб чиққан ҳолда, йигитларга керакли кўрсатмаларни бериб, тактик ишланмаларни амалга оширишга киришдик.

2024 йил август ойида Хитойда бўлиб ўтган халқаро турнирда мезбонларга қарши ўйнаганмиз. Шу боисдан ушбу жамоага қарши қандай ўйин кўрсатиш бўйича озгина маълумотларимиз бор. Бундан ташқари, рақибнинг Осиё кубоги саралаш босқичи доирасидаги ҳар бир учрашуви ва ўтказган ўртоқлик ўйинларини таҳлил қилиб, ўзимиз учун керакли хулосага келдик. Худо хоҳласа, гуруҳимиздаги иккинчи баҳсда ҳам ғалаба қозониб, ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз".

Ўйин 6 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги «Оказ» стадионида старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!