Ислом Махачев бутунлай ўзгартирган жанг қайси эди?

  • 08.06.2026 12:40
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

77 кг вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев фаолиятида катта бурилиш қилишга ёрдам берган жанг ҳақида гапирди.

"2015 йил 3 октябрь куни "UFC 192" турнирида бразилиялик Адриан Мартинсга қарши мағлубият мени ўзгартирган. Ўшанда ўзимдан узоқ вақт сўрагандим: "Нега бундай бўлди? Нега ютқаздим?" Ҳар куни ўзимни тинмай саволга тутардим. Бугун эса ушбу саволларга жавобларим бор ва бундан жуда хурсандман. Айнан ўша мағлубият мени жангчи сифатида ўстирди", – деди Махачев "Red Corner MMA" You Tube каналига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Махачев Мартинсдан енгилганидан буён кетма-кет 16 та баҳсда ғалаба қозонди (10 таси муддатдан аввал).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!