Ислом Махачев: "Жек Маддалена мен учун хавфли рақиб, чунки..."

  • 08.09.2025 23:02
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

UFC нинг 33 ёшли собиқ чемпиони Ислом Махачев австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши бўлажанг жанг ҳақида гапирди.

"Тайёргарлик яхши кетмоқда. Уч ҳафталик йиғиндан энди қайтдик. Рақибим хавфли, албатта. Агар у UFC да чемпион бўлса, демак, оддий жангчи эмас – бу ерда осон рақиблар бўлмайди. Шу боис жангга максимал масъулият билан ёндашаяпман. Ўйлайманки, ноябрь ўрталарига бориб аъло спорт формасида бўламан", – деди россиялик Грознийдаги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Махачев (27-1) ва Маддалена (18-2) тўқнашуви 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!