Ислом Махачев: "Майкл Моралесни бўғиб ўлдириш керак"

  • 19.01.2026 11:59
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн тоифасида (77,1 кг) UFC чемпиони Ислом Махачев чемпионликка даъвогарлардан бири – эквадорлик Майкл Моралеснинг профессионал рекорди ўзгарганига изоҳ берди.

"Бир неча кун аввал, Моралеснинг рекордига мағлубият ёзишди ва орадан бироз ўтиб, рақамларни ўз жойига қайтаришди. Бу қандай амалга ошди, билмадим. Рости, унинг ўша қарама-қаршилигини кўрдим. Ўшанда Майклни бўғиб қўйишганди, бироқ кейин буни кўргазмали жанг деб эълон қилишди. Демак, рекордини бузиш учун яна уни бўғиб ўлдириш керак", - дея Махачевнинг сўзларини келтирди "Low Kick MMA" нашри.

Аввалроқ, "Tapology" статистика сайти Моралеснинг рекордига 2017 йилда "Ultima Pelea" лигасида Рикардо Сентенодан учралган мағлубиятни рекордга қўшиб қўйган, аммо кейинчалик ўша баҳсни кўргазмали деб ҳисоблаб, ёзувни тўғрилаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!