Ислом Махачев мухлисига янги телевизор олиб беради. Чунки...

  • 24 октябрь, 11:07
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида UFC чемпионлигини қўлга киритган Ислом Махачев ўзининг Чарльз Оливейра устидан қозонилган ғалабасини нишонлаётган пайтда телевизорини синдириб ташлаган мухлисига янги телевизор олиб беришини айтди.

Ислом ижтимоий тармоққа воқеа акс этган видеони жойлаштириб, ўзини тута олмаган мухлисдан у билан боғланишни сўради.

“Мендан янги телевизор! Контактни юборинг", - дея видеога изоҳ қолдирган Махачев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!