Ислом Махачев: "Шавкат Раҳмонов 5 раунднинг 4 тасида Иан Гарридан устун келганди"
Аввалроқ, ирландиялик Иан Гарри ўзи ва Россия вакили Ислом Махачевнинг охирги 5 та рақибини солиштириб, "менга қарши октагонга чиққан йигитлар анча кучлироқ эди" дея таъкидлаганди. Ярим ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони "Мачадо"нинг ушбу баёнотларига жавоб қайтарди.
"Бу йигит ўз жамоадоши Чарльз Оливейрани ҳурмат қилмайди. Яхши рақибга дуч келганида эса ютқазди. Шавкат Раҳмонов 5 раунднинг 4 тасида Гарридан устун келганди", - деди Ислом Филаделфиядаги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, агар Махачев "UFC 330" турнирида Иан Гаррини мағлуб этса, у нафақат чемпионлик камарини ҳимоя қилган бўлади, балки кетма-кет ўн еттинчи ғалабасини қўлга киритган ҳолда Андерсон Сильванинг UFC даги энг узоқ ғалабали серияси бўйича рекордини янгилайди.

Фикрлар