Исломбек Султоновнинг зарбасига рақиб дош бера олмади

  • 11 апрель, 2019, 15:02
  • 0
  • Бокс

Россияда ўтказилган профессионал бокс мусобақасида ҳамюртимиз Исломбек Султонов (1-0-0) супер оғир вазин тоифасида илк жангини ўтказди.

Исломбек 4 раунд этиб белгиланган жангда тожикистонлик Муроджон Тошевни (0-1-0) биринчи раундда техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонди.

Шунингдек, мазкур бокс кечасида кечада яна бир боксчимиз Мирзамуҳаммад Хикматуллаев (1-2-0) супер оғир вазинда россиялик Могамед Биттуевни (1-1-0) очколар ҳисобида таслим қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!