Испания бош вазири: “Реал” яна бир бор етакчи эканини исботлади

 

Испания бош вазири Мариано Рахой “Реал Мадрид”нинг ЕЧЛ финалида ғолиб бўлгани билан табриклади ва клуб президенти Флорентино Пересга табрик мактубини йўллади.

“Сиздан барча футболчилар, техник таркиб, раҳбарият ва “Қиролли клуби”га алоқадор барчага самимий табрикларимни йўллашингизни сўрайман. “Реал” яна бир бор минтақада етакчи эканини исботлади ва ўз номини тарихга ёзди. Келтирилган байрам учун сизлардан миннатдормиз”, – деб ёзди Испания бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финалида “Реал Мадрид” Англиянинг “Ливерпуль” клуби билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!