
Испания кубоги. "Барселона" - "Реал Мадрид". Машҳур сайтлар баҳс натижасини тахмин қилди
Испания кубоги учун финал баҳсида "Барселона" ва "Реал Мадрид" жамоалари тўқнаш келади.
Бир неча машҳур сайтлар учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.
"Sports Mole" нашри "Барса"нинг зафар қучишини тахмин қилмоқда: "Барселона" 2:1 "Реал Мадрид"
"90min" нашрининг ёзишича "қаймоқранглилар"нинг қўли баланд келади: "Барселона" 2:3 "Реал Мадрид"
"Sportskeeda"нинг тахминий ҳисоби эса: "Барселона" 3:1 "Реал Мадрид"
Sports.uz сайти эса бугунги беллашув 4:2 ҳисобида якунланишини тахмин қилмоқда.
Фикрлар