Испания кубогига қуръа ташланди. "Эл-класико" гувоҳи бўламизми?
Испания кубогигининг ярим финал босқичига қуръа ташланди. Жуфтликлар билан танишинг. 
 
"Барселона" - "Атлетико Мадрид"
"Реал Сосьедад" - "Реал  Мадрид" 
 
Дастлабки учрашувлар 25-27 февраль кунлари бўлиб ўтса, жавоб беллашуви 1-3 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. 
 
Бундан аввалги босқичда "Реал Мадрид" "Леганес" билан баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида зафар қучган бўлса, "Барселона" "Валенсия" устидан қийинчликсиз муваффақиятга эришган эди (5:0). "Атлетико" ҳам худди шу ҳисобда "Хетафе" устидан ғалаба қозонган бўлса, "Реал Сосьедад" "Осасуна"ни 2:1 ҳисобида енгди.



Комментарии