Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Испания — Ўзбекистон ўйинида учта гол урилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бу иккинчи учрашув эди

Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида Испания ёшларига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Беллашув Испаниянинг Альбир шаҳрида бўлиб ўтди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз сақланди ва жамоалар дам олишга 0:0 ҳисобида йўл олишди. Иккинчи таймда эса майдон эгалари устунликка эришди ва учта гол урди.

65-дақиқага келиб Гильермо Трухильяно пенальтини аниқ амалга ошириб, Испанияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Роберто Томас 90+1-дақиқаёқ ҳисобни оширди. Ортидан яна уч дақиқа ўтиб, Михал Жук учинчи гол муаллифига айланди ва натижа якуний кўринишни олди — 3:0.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси учун бу Испаниядаги йиғин доирасидаги иккинчи ўйин бўлди. 

Бундан аввал Сергей Чигодаев шогирдлари Уругвай U-17 жамоасига ҳам 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. 

Мазкур ўртоқлик учрашувлари 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ўтказилмоқда. Мусобақа 19 ноябрдан 13 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ