Испания терма жамоаси жаҳон рекордини такрорлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи, ярим финал: Франция ва Испания терма жамоалари ўртасидаги беллашув якунланди. Учрашувда 2:0 ҳисобида Испания ғалаба қозонди.

Ғолиб жамоа таркибида ҳисобни Микель Оярсабаль пенальтидан очди. Иккинчи гол муаллифи эса Педро Порро бўлди. У Испания терма жамоаси тарихида бир жаҳон чемпионати доирасида икки марта гол урган иккинчи ҳимоячи сифатида қайд этилди.

Шу тариқа, Испания терма жамоаси асосий вақтда мағлубиятсиз сериясини 37 ўйинга етказди ва дунё рекордини такрорлади. Бу кўрсаткич аввал Италия терма жамоасига тегишли эди.

Терма жамоаларнинг рекорд сериялари:

1–2. Италия — 37 ўйин (2018–2021); 1–2. Испания — 37 ўйин (2024–2026); 3. Аргентина — 36 ўйин (2019–2022); 4–5. Бразилия — 35 ўйин (1993–1996); 4–5. Испания — 35 ўйин (2007–2009).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!