Испания терма жамоаси устози: Европа чемпиони шартномасиз қолиши оддий ҳол эмас
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте терма жамоа билан тузилган меҳнат шартномаси ҳақида гапирди. Гап шундаки, унинг шартномаси шу йил якунига ўз ниҳоясига етади.
"Европа чемпиони шартномасиз қолиши оддий ҳол эмас. Луис Энрике билан ҳам шундай бўлармиди, билмайман. Шуни таъкидлашни истардимки, мен ёшлар жамоасидаги каби шароитда ишлайман", - деди 63 ёшли испаниялик мутахассис Marca нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ матбуотда мамлакат футбол федерацияси де ла Фуэнтега 2026 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Ўтган ёзда Испания терма жамоаси Германияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Финал учрашувида “қизил фурия” Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Фикрлар