Испания терма жамоасида йўқотиш!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес операция қилинди.

23 ёшли Ферминга тикланиш учун камида икки ой керак бўлади ва у Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Футболчининг майдонга қайтиши кейинроқ, операциядан кейинги тикланиш жараёнига қараб эълон қилинади.

2025/2026 йилги мавсумда Лопес "кўк-анорранглилар" сафида 48 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт унинг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!