Испания термасига “Реал”дан ҳеч кимни чақирилмади, “Барса”данчи?

CHERY AUTO

Испания терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигасининг ҳал қилучи ўйинларига жалб этиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Мусобақанинг 5 июнга белгиланган ярим финал учрашувида испанлар Франция терма жамоаси билан куч синашади. Иккинчи ярим финалда Германия ва Португалия терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби 8 июнь кунги финалда аниқланади.

Қизиғи шундаки, Испания терма жамоаси раҳбарияти бу галги учрашувларга “Реал”дан бирор футболчини жалб қилмайдиган бўлди. Чемпионликни қўлга киритган “Барселона”дан олти нафар ўйинчи – Ламин Ямал, Гави, Даниэль Ольмо, Педри, Фермин Лопес ва Пау Кубарсига халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақада иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Умуман олганда, терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте терма жамоа қайдномасига 15 та клубдан 26 нафар футболчини киритган.

Дарвозабонлар:

Унай Симон, Давид Райя, Алекс Ремиро.

Ҳимоячилар:

Педро Порро, Оскар Мингеса, Дин Хёйсен, Робин Ле Норман, Пау Кубарси, Дани Вивиан, Марк Кукурелья, Алекс Гримальдо.

Ярим ҳимоячилар:

Мартин Субименди, Гави, Микель Мерино, Фабиан Руис, Педри, Даниэль Ольмо, Алекс Баэна, Иско, Фермин Лопес.

Ҳужумчилар:

Альваро Мората, Ламин Ямал, Нико Уильямс, Йереми Пино, Микель Оярсабаль, Самуэль Агехова.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
26/05/2025 20:39
Испания бош мураббийи Баpcадpочeрдa)