Испания ва Германия ўзаро неча бор тўқнаш келган?

Chery Tigo 7 PRO

Бугун "Евро-2024" чорак финали доирасида мезбон Германия ва Испания терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу дуель барча турдаги мусобақаларда бир нечта прецендентларга эга.

Германия ва Испания турнир ярим финал йўлланмаси учун курашади ва иккала жамоанинг юқори савияси ваЕвропа чемпионатларида энг кўп иштирок этган икки жамоа бўлганлиги (ҳар бирида учтадан) бўлган қарама-қаршилик кўҳна қитъада ҳақиқий классика сифатида намоён бўлмоқда. 

Испания ва Германия ўзаро неча марта тўқнаш келган?

Иккала терма жамоанинг ўзаро илк ўйини 1935 йила тўғри келади. Германия майдонида ўтказилган ўотоқлик ўйини Лангаранинг иккита голи эвазига 2:1 ҳисобида якунланган. Биринчи расмий учрашув 1966 йилги Англиядаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида бўлиб, унда Германия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 1935 йилги ўйинни ҳисобга олсак, Испания ва Германия терма жамоалари ўртасида 26 та ўйин ўтказилган.

Испания - Германия: ким энг кўп ғалаба қозонган?

Статистикалар тенгбўлиши мумкинмас эди. Энг кўп ғалаба қозонган жамоа 9та ўйин билан Германия ҳисобланади. Худди шунча марта ўйинлар дуранг билан якунланган ва Испания жами 8 марта ғалабага эришган. Агар "қизил фурия" бугунги учрашувда ғалаба қозонса, орадаги фарқни тенглаштиради. 

Агар айнан Евро мусобақалардаги ўйинларни ўзини ҳисобга олсак, унда Германия ва Испания 3 марта тўқнаш келган ҳамда унда 2:1 ҳисобида испанлар олдинда. Немисларда ҳам бу борадаги фарқни тенглаштириш учун қанйдир мотивация пайдо бўлгандек.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, футбол мухлисларини бугун жуда катта ва муҳим ўйин кутиб турибди. Маълумот ўрнида, ўйин бугун Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!