Испанияда чемпион номи аниқ(ми)?!

Диего Симеоне шогирдлари ортда қолган ярим мавсум давомида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. «Матрасчилар» асосий таъқибчи саналган «Реал» ва «Барселона»дан 10 очкога илгарилаб кетди. Бу тафовут 13 очкога айланиши ҳам мумкин. Сабаби, захирада битта ўйин бор.

«Атлетико» ортда қолган учрашувлар давомида 40 бор рақиб дарвозасини ишғол этди.  Ўз дарвозасидан атиги 10 гол олиб чиқди. Ла Лигадаги ўтказган 19 ўйиннинг учтасидагина ғалаба қозонишнинг иложи бўлмади. Қолган 16 учрашувда 3 очко қўлга киритилди. Бу вазият клубга узоқ кутилган чемпионлик сари дадил қадам ташлаш имконини бермоқда. Асосий рақобатчилар ички муаммоларга ўралашиб қолган бир пайтда, фақат қўпол хатоларгина «матрасчилар»ни чемпионликдан маҳрум қилиши мумкин.

«Атлетико»нинг сўнгги чемпионлиги билан қиёслаганда...

гнгн

Диего Симеоне шогирдлари 2013/14 йилги мавсумда чемпионлик шоҳсупасига сўнгги бор кўтарилган эди. Ўша мавсум «ҳиндулар» биринчи даврани 50 очко билан якунлаган, бироқ «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги фарқ 3 очко ташкил этган эди. Ҳозир турнир жадвалидаги жойлашув Мадрид клубини эркинроқ ҳаракат қилишига имкон яратади.

Жозе Моуриньо «Реал» билан 100 очко жамғариб, чемпионликни қўлга киритган мавсум ёдингиздами? Португалиялик мутахассис қўл остида «Қироллик клуби» 19 матчдан кейин 49 очко жамғарган эди. Бу ҳозирги «Атлетико»дан 1 балл камроқ дегани. Зидан даврига келиб, «Реал» икки бор Ла Лигада тенгсиз бўлди. Икки сафар ҳам мусобақа экваторида жамғарилган очколар (43, 40) 50 га етмаган. Бу борада мутлақ рекорд Тито Вилановага тегишли. У бошчилигидаги «Барселона» биринчи давра сўнгида 55 балл жамғарган эди.

Бу статистиклардан кўриниб турибдики, биринчи даврада 50+ балл йиғган клуб чемпионлик учун асосий даъвогар. Боз устига, асосий рақиблар ҳам аввалгидек кучли эмас. Бу омиллар якунда Симеоне жамоасининг олтин медалларга эга бўлиши билан якунланиши мумкин.

«Атлетико» совринсиз қолиши мумкинми?

jiwejdiwjed

Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, бироқ пандемиядан сўнг, футбол ўзгариб кетди. Ҳозирги «Атлетико»ни деярли синдириб бўлмайди. Примеродаги рақиблар қисқа танаффус сабабли, ўз спорт формасини тўлиқ тиклай олмаган. «Реал» ва «Барса» ЕЧЛда ҳам муваффақиятли иштирок этишга мажбур. «Валенсия», «Вильярреал», «Хетафе» ва бошқа номдор клублар молиявий қийин аҳволга тушиб қолган.

Ҳисоб-китобларга қараганда, Испания чемпиони бўлиш учун 87 очко етарли. Бу натижани қайд этиш учун «Реал» ва «Барса» қолган 18 та ўйинда 47 очко ишлаб олиши даркор. Бу 18 учрашувда 16 бор ғалаба қозониш дегани. Бунга ишониш мумкин, аммо жорий мавсумдаги испан грандларининг статистикаси бошқача сўзламоқда.

«Барселона» ва «Реал» бу мавсумда Ла Лига учрашувларида ўртача 2 очкодан жамғармоқда. Бу темп давом этса, чемпионлик учун минимум талаб қилинган 87 очкони тўплаш имконсиз. «Атлетико» ҳар бир ўйинда ўртача 2,61 балл жамғарди. Агар Симеоне шогирдлари темпни 2 очкога туширса ҳам, финишга 88 очко билан етиб келади.

Чемпионат рекорди янгиланадими?

122131

2011/12 йилги мавсумда Жозе Моуриньонинг «Реал» жамоаси 100 очко билан чемпионликни қўлга киритади. Орадан бир мавсум ўтиб рекордни Тито Виланованинг «Барселона»си янгилади.

Рекордларни инобатга олмасак, испан клублари чемпионлик мавчумларида 95 очкодан кўп жамғармаган.

Агар олдиндаги 19 та ўйинда керакли натижа қайд этилса, “Атлетико” рекордни янгиланиши ҳеч гап эмас.

Катта эҳтимол билан, Диего Симеоне ўз шогирдларини тўлиқ куч билан ҳаракат қилишга мажбур қилади. Мураббий Ла Лига тарихидан ўрин эгаллаш мақсадида футболчиларга мотивация бериши аниқ. Ҳозирда «кольчонерос»да нафақат чемпионлик, балки Ла Лига тарихидаги энг яхши мавсум ўтказиш имконияти ҳам мавжуд.

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар