Испанияда энг кўп пулни ким оляпти?

Франциянинг L’Equipe нашри Испания Примерасидаги энг юқори маош олувчи футболчилар рейтингини тузди.

Ушбу рўйхатнинг энг юқорисида “Реал”нинг икки ҳужумчиси — Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор жой олган.

Ҳар икки тўпурар ҳисобига ҳар ойда солиқлардан олдин 2,67 миллион евро ўтказилади.

Улардан кейинги ўринни “Қироллик клуби”нинг бошқа вакили – кейинги пайтда жамоага деярли ёрдами тегмаётган Давид Алаба эгаллаб турибди. Австриялик ҳимоячи ҳисобига ҳар ой 1,88 миллион евро маош тушади.

“Барселона”нинг 37 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ойлик маоши 1,73 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Ла Лига мураббийлари орасида энг кўп маошни Диего Симеоне олади. Мадриднинг “Атлетико” клуби аргентиналик мутахассисга ҳар ой 2,17 миллион евродан пул ўтказиб туради.

Симеоне асосий рақиб жамоаларни бошқараётган “Барса” бош мураббийи Ханс-Дитер Фликдан (910 минг евро) ва “Реал” устози Альваро Арбелоадан (580 минг евро) анча кўп пул топяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!