Испаниялик ярим ҳимоячи "Реал"ни танлади

CHERY AUTO

Испания терма жамоаси ва "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди фаолиятини Испаниянинг бошқа бир клубида давом эттиради. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри маълум қилди.

Tecno

Манба маълумотларига кўра, Зубименди Мадриднинг "Реал" клубини танлади. 26 ёшли футболчи ёзда янги клубига кўчиб ўтади.

Хавбек 2020 йил сентябридан бери "Реал Сосьедад" сафида тўп тепиб келмоқда. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Мартин 21 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Испаниялик футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ярмига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!