Исраэль Адесанья: "Ҳеч бир рақибимни ерга урмайман!"

  • 15 август, 2023, 16:20
  • 0
  • MMA

Адесанья навбатдаги чемпионлик жанги ҳақида ўз фикрини билдирди.
Ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони нигериялик Исраэль Адесанья (24-2) 9-сентябрь санасида Сиднейда бўлиб ўтадиган UFC 293: Adesanya vs. Strickland турнири асосий жангида унга рақиб бўладиган америкалик жангчи Шон Стриклэнднинг имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди:
"Мен ҳеч қачон рақибим имкониятларига паст баҳо бермайман. Худди мен жанг қиладиган вазнда бир неча йил олдин Майкл Биспинг бир ярим ҳафталик чақирув асосида ўша пайтдаги чемпион Люк Рокхолдга қарши октагонга кўтарилган ва уни мағлубиятга учратган. Нокаут ва бутун дунё шокда эди. Вазифам шу каби ҳолатни ўзим учун реалликка айлантирмаслик. Бу бошқа оламда, бошқа замонда содир бўлиши ва бошқа чемпионларга дахлдор воқеалик бўлиши керак. Асло менга тегишли эмас. Мен Шон қайси ҳолатларда менга нисбатан зарар етказа олишини максимал тарзда ҳисоб-китоб қиламан.
Бу жангга енгил-елпи қараб бўлмайди. Рақибимни ерга ҳам урмайман, кўкларга ҳам кўтармайман. Жанг максимал тарзда мен учун комфорт ҳолатда ўтиши учун бор кучим билан ишлайман. Жанг куни балким ҳаракаиларим осон бажарилаётгандек кўринар, аммо, бунинг тагида катта меҳнат ётган бўлади. Стриклэнд ажойиб ҳимоя, кучли джеб ва ақлбовар қилмас характерга эга. Унинг бу қизиқарли аҳмоқлиги эса кўп ҳолларда унинг фойдасига ишлайди. Бироқ, барчасини ўз фойдамга оғдиришга максимал интиламан!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!