Исраэль Адесанья узоқ муддатли танаффус олмоқчи
Собиқ UFC чемпиони Исраэл Адесанья (24-3) фаолиятида узоқ муддатли танаффус қилишни режалаштираётганини айтди.
“Мен ҳеч қандай баҳона изламайман. Ўша кеча Стрикленд ғалаба қозонди, чунки у энг яхши жангчи эди. У ўз ишини яхши бажарди ва шунингдек орқасида яхши жамоа хам бор эди. Мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман. Мен унга камарни бердим, лекин энди менга ўзимни парвариш қилиш учун вақт керак ва мен узоқ вақт жанг қилмасликни режалаштиряпман. Мен, албатта, нафақага чиқмайман, мен ўзимни нималарга қодир эканлигимни биламан. Мен яна хоҳлаган натижаларимга эришиш учун ҳаёт тарзимда ўзгаришлар қилишим керак деб хисоблайман. Мен тикланишни давом этяпман,бироқ сиз мени узоқ вақт жангда кўрмайсиз”, -деди Адесанья Тhe Rock You Tube каналига берган интервюсида.
Фикрлар