Исроил Мадримов учун 2020 йил... Бу борада башоратчилар нима дейди?

  • 16 январь, 2020, 20:59
  • 0
  • Бокс

 ESPN канали мухбири Стивен Ким 2020 йилги бокс башоратларида Исроил Мадримов ҳақида фикр билдирди.

"Мадримов жаҳон чемпионлик титулига эга чиқади:

Эндигина 4 жанг ўтказган ва ҳозирда Калифорниянинг Индио шаҳрида мураббий Жоел Диаз қўл остида машғулот олиб бораётган Мадримов боксдаги Ўзбек революциясидан бири... "The Dream" фаолиятини 10 раундлик жанглардан бошлаб, менежери томонидан фавқулодда кўтарилишга эришди. 24 ёшли Мадримов боксдаги энг зўр кашфиёт бўлиб, жадал суръатларда юқорри чўққиларни забт этиш салоҳиятига эга. Ҳозирда WBA  томонидан 6  ( п.с бу ерда хатолик ўтган аслида 4-ўринда) ўринда қайд этилган ва унинг жамоаси чемпионлик жангига чиқиш имконини берувчи позицияни эгаллаш учун барча чораларни кўрмоқда",- дея ўз тахминлари билан ўртоқлашган.

Манба: BOXER TV

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!