Истомин ўз юришини ғалаба билан бошлади!

Ҳамюртимиз Денис Истомин Италиянинг Бьелла шаҳридаги "Челленжер" туркумига кирувчи турнирда иштирок этаётганини хабар берган эдик.

Бугун ушбу мусобақадаги илк ўйинини ўтказган вакилимиз 1/16 финал босқичи доирасида украиналик Илья Марченкога қарши кортга чиқди. Беллашув давомида фаолроқ ўйин кўрсатган спортчимиз биринчи сетни тай-брэкда ютиб олди. Руҳий устунликка эга бўлган Истомин иккинчи сетни нисбатан осонроқ ўз фойдасига ҳал қилди. Якуний ҳисоб: 7:6, 6:2.

Энди вакилимиз нимчорак финал учрашувида Паоло Лоренци ҳамда Стефано Наполитано қарама-қаршилиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!