Италия - Испания: Матнли трансляция
Ўйиндаги воқеалардан онлайн трансляцияни кузатиб боринг
"Евро-2024" 2-туридан ўрин олган Италия - Испания баҳсидан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯни сайтимиз орқали томоша қилинг:
- 90+6

Қўшиб берилган вақт тугади ва учрашув якунланди! Испания минимал ҳисобда ғалаба қозонди
- 90+4
Сўнгги сонияларда Италия штурм қилмоқда
- 90+3

Фабиан Руис ўрнига Микель Мерино тушди
- 90+2

Аёсе Перес бирга-бир вазифтдан фойдалана олмади!
- 90+1

Переснинг зарбасини Доннарумма қайтарди!
- 90

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
- 88
Карвахальга нисбатдан қоида бузилди
- 85
Калафиорининг зарбаси кучсиз чиқди
- 82

Пеллегринининг ўрнига Распадори туширилди
- 79
Льяпортнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ
- 77

Мората ва Никонинг ўрнига Оясабаль ҳамда Перес тушди
- 74
Пеллегринининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
- 72

Педри ва Ямалнинг ўрнига Баена ҳамда Торрес туширилди
- 70
Никонинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегмоқда!
- 68

Ле Норманн қоида бузди ва сариқ олди
- 66
Нико тинмасдан қанотдан рейдларни амалга оширмоқда
- 64
Скамакка ва Кьезанинг ўрнига Закканьи билан Ретеги туширилди
- 61
Ҳисобни очиб олган испанлар яна ҳужумга ўтди, Ямалнинг узатмасига аниқдик етишмади
- 58
Моратанинг олисдан йўллаган зарбаси кучли чиқди, аммо Жанлуижи тўпни қийинчилик билан бўлса-да қайтаришга муваффақ бўлди.
- 57
Педри дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, аммо Доннарумма тўпга биринчи бўлиб улгурди
- 55

ГОООООООООООЛЛ! Нико Уильямснинг қанотдан берган узатмасидан сўнг тўп Мората ҳамда Доннаруммага тегди. Тўсатдан тўп Калафиорига келиб қолди ва италиялик футболчи ўз дарвозасини ишғол қилди.
- 50
Испаниянинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда
- 46
Майдон марказида Родри жароҳат олиб ётибди. Унга нисбатан ўйин қоидаси жиддий тарзда бузилди
- 46

Икккинчи бўлим старт олди
- 45+3

Қўшиб берилгани вақт тугади, танаффус...
- 45+1

Родрига ҳам сариқ кўрсатилди
- 45

Таймга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 43
Кьезанинг зарбаси ноаниқ чиқди
- 41

Фабиан Руиснинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Доннарумма тўпни эгаллаб олди
- 38
Нико ва Педри комбинацияси охиригача етмади
- 35
Ди Лоренцо Никони тўхтатиб қолди, жарима зарбаси
- 32
Энди эса Фраттези ҳужумда қоидани бузди
- 29
Нико ҳужумда қоидани бузди
- 26

Руиснинг хавфли зарбасини Доннарумма қайтарди!
- 24

Моратанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Доннарумма қайтарди!
- 21
Ўйинда кичик устунлик Испанияда, Италия онда-сонда ҳужумга ташланмоқда
- 18
Кукурелья Италиянинг ҳужумини тўхтатиб қолди
- 15

Доннарумма ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ олди
- 13
Скамакка бирга-бир вазиятни голга айлантира олмади
- 10
Моратанинг узатмасидан сўнг Нико бош билан зарба йўллади, бирозгина ноаниқ кетди
- 8
Кукуреьля Фраттезини йиқитди
- 5
Тўп назорати Де Лафуэнте шогирдларида
- 2

Дастлабки дақиқалардан испанлар фаоллик кўрсатди, Педрининг бош билан йўллаган зарбасини Доннарумма қайтарди
- 1

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Евро-2024 иккинчи туридан ўрин олган марказий учрашув Италия ва Испания ўртасидаги ўйин бошланди

Изоҳлар (0)