Италия клуби Гарначога кўз тикди
Лондоннинг "Челси" жамоасида тўп суриб келаётган вингер Алехандро Гарначо яқин вақтлар ичида Италиянинг "Рома" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, римликлар 22 ёшли аргентиналик футболчини жамоага қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. Шу билан бирга, "Рома" ҳозирча шошилмаяпти ва музокараларда кутиш тактикасига амал қилмоқда. Клуб "Челси" трансфер бўйича талабларини пасайтиришини кутяпти.
"Рома" Гарначони аввал ижарага олиб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ лондонликлар ҳозирча фақат тўлиқ трансфер вариантиннигина муҳокама қилишга тайёр экани айтилмоқда.
Ўтган мавсумда Гарначо барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 43 та ўйинда майдонга тушди, саккизта гол урди ва тўртта голли узатма берди.

Фикрлар